Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бир кунда иккинчи ҳодиса. Тошкентда 9 қаватли уй ёнди (видео)

Бир кунда иккинчи ҳодиса. Тошкентда 9 қаватли уй ёнди (видео)

Скрин: «Youtube»

Бугун, 12 июль куни Юнусобод туманида жойлашган «Кристалл» супермаркетининг 4-қаватида ёнғин содир бўлгани ҳақида хабар берган эдик.

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрида яна бир ёнғин содир бўлгани ҳақида видео тарқалди. Айтилишича, Ойбек кўчасидаги 9 қаватли уйнинг биринчи қаватида ёнғин келиб чиққан.

Видеодан кўриш мумкинки ёнғин кучайиб, тепа қаватларга ҳам хавф туғдира бошлаган. Ҳодиса оқибатида етган зарар, жабрланган фуқаролар ҳақида маълумот йўқ.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг