Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Боласини айиқ қафасига ташлаган она руҳий касаллар рўйхатида туриши маълум бўлди

Боласини айиқ қафасига ташлаган она руҳий касаллар рўйхатида туриши маълум бўлди

Бош прокуратура Тошкент ҳайвонот боғида она 3 ёшли қизини айиқлар вольерига ташлаб юборганлиги билан боғлиқ жиноят иши юзасидан тергов олиб борилаётганини хабар берганди. 

Маҳкама матбуот хизматига кўра, ишга айбланувчи тариқасида жалб қилинган аёл 2021 йилнинг июль ойидан буён руҳий асаб касалликлари диспансерида рўйхатда турган.

Айбланувчининг жиноят содир қилган пайтдаги руҳий ҳолатини аниқлаш юзасидан тергов органи томонидан суд-психиатрия экспертизаси тайинланган.

Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Аввалроқ Тошкент ҳайвонот боғи маъмурияти онаси айиқнинг олдига ташлаб юборган қизчага бир умрлик бепул кириш ҳуқуқини тақдим қилгани маълум қилинганди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг