Бош прокуратура 50 минг доллар билан ушланган ҳоким ўринбосари бўйича баёнот берди

Куни кеча Қашқадарёда туман ҳокими ўринбосари пора билан ушлангани хабар қилинганди.
Вилоят ҳокими Муротжон Азимовга кўра, у Миришкор тумани ҳокимининг Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш масалалари бўйича ўринбосари У.Яхшиевдир.
Бош прокуратура матбуот хизматига кўра, ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168 (Фирибгарлик) ва 28, 211 (Пора бериш) моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.
Гумонланувчи процессуал тартибда ушланган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter