Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бўстонлиқда икки бола каналга тушиб кетди

Бўстонлиқда икки бола каналга тушиб кетди

Фото: ФВВ

Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида икки бола чўкиб кетди. 

Жорий йилнинг 17 июн куни Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани «Обод» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида яшовчи 2016 йилда туғилган К.Й. ҳамда 2018 йилда туғилган К.Б. исмли икки нафар вояга етмаган бола яшаш уйининг пастки қисмидан оқиб ўтувчи «Бўзсув» каналига эҳтиётсизлик оқибатида тушиб кетганлиги тўғрисида Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бош бошқармасига хабар келиб тушган.

Қидирув-қутқарув ишлари натижасида ғаввос-қутқарувчилар томонидан 21 июн куни сувдан бир нафар боланинг жасади топилган.

Айни вақтда иккинчи болани қидириб топиш мақсадида ғаввос-қутқарувчилар томонидан қидирув-қутқарув ишлари узлуксиз давом эттирилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг