Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бугун Марс Ерга энг яқин масофага келади. NASA дан онлайн-трансляция (видео)

Бугун Марс Ерга энг яқин масофага келади. NASA дан онлайн-трансляция (видео)

Фото: «Flickr.com»

Кимда-ким мустақил равишда осмонда «Қизил сайёра»ни топа олмаган бўлса, бугун, 31 июль куни Марснинг сайёрамизга яқинлашувига бағишланган трансляцияни кўриши мумкин, деб хабар бермоқда «Ракурс». Бугун икки сайёра ўртасида масофа охирги 15 йилда энг қисқа кўриниш олади.

Марснинг Ерга яқинлашувчи 0,39 астрономик бирликни, яъни 57,8 млн. километрни ташкил этади, деб хабар бермоқда NASA.

Аслида Ер ва Марс ўртасидаги энг қисқа масофа — 55,75 млн. километр, аммо бу ўта ноёб ҳодиса. Буни кўриш учун 2287 йилгача яшаш керак.

Эслатиб ўтамиз, Марсни илк маротаба 28 июль — Ой тутилган тунда оддий кўз билан кўриш имкони пайдо бўлганди.

Ҳозирча эса юлдузли осмондаги «Қизил сайёра»ни ҳеч қанақанги мосламаларсиз ҳам кўриш фурсатини бой берманг — унча катта бўлмаган, аммо ёрқин тўқ сариқ-қизғиш тусдаги юлдузни қидиринг ёки қуйидаги трансляцияни кузатинг.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг