Бугун Наманганда иккинчи зилзила қайд этилди
Ўзбекистонда сўнгги бир сутка ичида иккинчи зилзила қайд этилди. Бунисининг ҳам маркази Наманган вилоятининг Поп туманида жойлашган.
ФВВ ёзишича, бугун 6 декабр Тошкент вақти билан соат 19:18 да эпицентри Поп туманида жойлашган зилзила қайд этилган.
Ер силкиниши кучи Поп туманида 2-3 балл (15 км), Данғара туманида 2 баллга (27 км) тенг бўлди.
Силкиниш магнитудаси — 3,4. Чуқурлиги — 11 км.
Эпицентр Тошкентдан 133 км жануби-шарқда жойлашган. Координаталари: 40,88 N, 70,72 E
Маълумот учун: 6 декабрга ўтар кечаси соат 2:04 да ҳам ўчоғи Наманган вилояти Поп туманида жойлашган зилзила рўй берган эди. Унинг эпицентрдаги сезилиш кучи: 5 балл, магнитудаси 4,5, чуқурлик 17 км бўлган. Эпицентр Тошкент шаҳридан 135 километр олисда жойлашган.
Биринчи зилзила водийдан ташқарида ҳам сезилган эди: Наманганда 3 балл, Фарғонада 2-3 балл, Андижонда 2 балл, Тошкент ва Сирдарёда 2 баллга тенг ер силкиниши қайд этилганди.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter