Булунғурда бир киши консервадан заҳарланиб вафот этди, яна бир бемор оғир аҳволда
Жорий йилнинг 7 февраль куни булунғурлик 2001 йилда туғилган И.Э. тез тиббий ёрдам машинасида олиб келинган.
Тиббий текширувлардан сўнг унга ботулизм ташхиси қўйилди.
Тиббий суриштирув давомида бемор қишлоқдоши А.Т.хонодонида бир кун олдин беш нафар киши билан палов ва уй шароитида тайёрган консерва (мариновка) истеъмол қилганлиги аниқланди, дея хабар қилди Самарқанд вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси.
Тезкор тадбир давомида тез тиббий ёрдам машинасида А.Т., унинг турмуш ўртоғи Г.Т., ўғли Ш.Т ва қўшниси Б.Б.лар шифохонага олиб келинди.
Муолажаларга қарамасдан И.Э.нинг ахволи тобора оғирлашиб, 8 феврал куни оламдан ўтган.
У билан бирга уй шароитида тайёрланган консервадан заҳарланган тўртала бемор раенимация постида стационар шароитда даволанмоқда.
Бемор Ш.Т. аҳволи оғирлигича қолмоқда. У суъний нафас олиш аппарати ёрдамида муолажа олмоқда. А.Т., Г.Т. ва Б.Б.ларнинг умумий аҳволлари ўрта оғир.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter