Бухоро туманида юзага келган газ муаммоси сабаби маълум қилинди

Ижтимоий тармоқларда Бухоро туманининг «Шергирон» маҳалла фуқаролар йиғини аҳолиси газ таъминоти тизимидаги муаммолардан норозилигини билдириб, йўлнинг қатнов қисмини тўсишга уринаётгани тасвирланган видеолавҳалар тарқалгани хабар қилинганди.
Воқеа сабабларига ойдинлик киритиш учун «Hududgaz Buxoro» газ таъминоти филиали ходимлари, вилоят ҳокимлиги мутасаддилари ҳамда сектор раҳбарлари билан биргаликда аҳоли билан учрашув ўтказилиб, уларнинг шикоятлари тингланган.
«Газ таъминоти билан боғлиқ юзага келган масалаларни бартараф қилиш учун барча зарур чоралар кўрилди.
Таъкидлаш жоиз, шу кунларда Бухоро туманида аҳоли пунктларини табиий газ билан таъминлашда босимнинг кескин пасайиши кузатилган. Бундай вазиятнинг юзага келишига «Соҳибкор» газ тақсимлаш станциясидаги иккинчи жўмракнинг ёпилиши сабаб бўлиб, натижада ҳудудга табиий газ етказиб берувчи қувурларда босим 6 дан 1,8 атмосферага тушиб кетган. Натижада, 1,3 мингдан зиёд аҳоли хонадони газ таъминотида қийинчиликларга дуч келди. Айни вақтда, аҳоли пунктига газ таъминоти тикланмоқда», дейилади «Hududgaz Buxoro» газ таъминоти филиали хабарида.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter