Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бухорода чақалоқ қийноққа солиниб, массаж қилингани видеоси тарқалди

Бухорода чақалоқ қийноққа солиниб, массаж қилингани видеоси тарқалди

Ижтимоий тармоқларда пойтахтимизнинг Чилонзор туманида тиббиёт талабларига мутлақо мос бўлмаган уқалаш муолажаси амалга оширилганига доир видеолавҳа тарқалган эди.

Кўп ўтмай, бундай ҳолат Бухоро вилоятида ҳам содир бўлганига доир видеотасвирлар эълон қилинди.

ССВ айни пайтда мазкур ҳолат қаерда ва қачон бўлгани, уқалаш муолажаси ким томонидан амалга оширилгани юзасидан ўрганиш олиб бормоқда ва унинг натижалари бўйича тўлиқ маълумот тақдим этишини маълум қилган.

Эслатиб ўтамиз, Чилонзордаги ҳолатга Соғлиқни сақлаш вазири Беҳзод Мусаев ҳам муносабат билдирганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг