Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бухорода итларни ўлдирган ва видеосини тарқатганлар аниқланди

Бухорода итларни ўлдирган ва видеосини тарқатганлар аниқланди

Бухорода итларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлганлик ҳолати акс этган видеолавҳа «SHAXRIYOR» номли профил эгаси томонидан ижтимоий тармоқларда тарқатилди.

Вилоят ИИБ ахборот хизмати раҳбари Шуҳрат Жалоловнинг «Xabar.uz»га маълум қилишича, олиб борилган тезкор-техник тадбирлар давомида «SHAXRIYOR» номли профил эгаси 2010 йилда Бухоро вилояти Шофиркон туманида туғилган, 8-синф ўқувчиси Ш.Ш. эканлиги маълум бўлди.

Ш.Ш. билан унинг отаси иштирокида ўтказилган суриштирув давомида, видеода тасвирланган ҳолат 2023 йилнинг 22 октябрь куни содир бўлгани, қўшниси ўзининг молхонасидаги товуқларни ейиш учун кирган видеода кўрсатилган қаровсиз итларни ушлаб, ёғоч билан уриб ўлдирганлиги ва сим билан уларни дарахтга осиб қўйганлиги аён бўлди. Ш.Ш. эса ўша вақтда ҳолатни видеотасвирга олиб, ўзининг «Инстаграм» тармоғига жойлаштириб юборган.

Мазкур ҳолат юзасидан вояга етмаган Ш.Ш.нинг отасига нисбатан МЖтКнинг 47-моддаси билан маъмурий баённома расмийлаштирилди.

Итларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлган, 1981 йилда Бухоро вилояти Шофиркон туманида туғилган, якка тартибда меҳнат фаолияти билан шуғулланувчи С.Ж. га нисбатан  МЖтКнинг 111-моддаси билан маъмурий иш ҳужжатлари қонуний қарор қабул қилиш учун Жиноят ишлари бўйича Шофиркон туман судига юборилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг