Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бухорода танга ютиб юборган бола ҳаёти сақлаб қолинди

Бухорода танга ютиб юборган бола ҳаёти сақлаб қолинди

Бухоро вилояти, Қоракўл туманидаги хонадонлардан бирида назоратсиз қолдирилган 2 ёшли ўғил бола 2 та 1 рублли тангаларни ютиб юборган. Унинг ҳаёти шифокорлар томонидан қутқариб қолинган. Бу ҳақда «Xabar.uz»га Бухоро вилоят Соғликни сақлаш бшқармаси матбуот котиби Бекзод Зарипов маълум қилди.

Маълум бўлишича, қаровсиз ва назоратсиз қолдирилган бола 2 дона тангани ютиб юборган. Боланинг яқинлари унинг танга ютганидан хабарсиз бўлишса-да, нафас олиш даражаси сусаётганини сезишган. Шунга қарамай, салкам бир соатча вазият ўнгланишини кутишган.

«Бола нохуш аҳволда қолган бўлса-да, ота-онаси орадан бир соатча вақт ўтиб, Қоракўл туман Тиббиёт бирлашмасига келтиришган. Агар яна икки соат кечикишса, бу ўзининг оғир асоратини кўрсатарди. Тиббий текширувда тангалар боланинг қизилўнгач тораймасига тиқилиб қолгани аниқланди. Зудлик билан Қоракўл туман қўшма жарохатлар ва юрак қон томир марказида жарроҳлик амалиёти ўтказилди. Жарроҳлик амалиёти 30 минут давом этди. Ота-оналардан болалари ҳаёти учун масъул бўлишларини, уларни қаровсиз ва назоратсиз қолдирмасликларини қатъий сўраб қоламиз»,-дейди тажрибали шифокор Феруз Танготаров.

Бола ҳаётининг сақланиб қолинишида эндоскопист Садриддин Нуриддинов, реаниматолог Дониёр Қурбонов, навбатчи жарроҳлар Али Очилов ҳамда Маъруф Шукуровларнинг ҳиссаси ката бўлган.

Ҳозирда боланинг аҳволи барқарор ва шифокорлар назоратида.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг