Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бухорода йўлни тўсган аёлларга жазо тайинланди

Бухорода йўлни тўсган аёлларга жазо тайинланди

Фото: ИИВ

Ижтимоий тармоқларда «Бухоронинг Ғиждувон туманида аёллар йўлни тўсиб қўйгани айтилмоқда» сарлавҳаси остида тарқатилган видеолавҳа юзасидан расмий муносабат билдирилди.

Қайд этилишича, ушбу видеолавҳа Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси масъул ходимлари томонидан ўрганилганда аниқланишича, Ғиждувон тумани Чорсу маҳалласида яшовчи 1978 йилда туғилган И.М. туманнинг Қўрғон маҳалласи ҳудудида 90 ўринга мўлжалланган хусусий мактабгача таълим муассасасини Бухоро вилояти Ипотека банкидан олган 1 миллиард 275 миллион сўм кредит маблағлари ҳисобига 2018 йилнинг 31 декабрь кунига қадар қуриб, ўз фаолиятини бошлаши керак бўлган.

Бироқ, И.М. исмли тадбиркор аёл ўзбошимчалик билан қувватни ошириб, 90 ўринли муассаса ўрнига 150 ўринга мўлжалланган бинони қурган. Бундан ташқари, тадбиркор банкдан қўшимча равишда 21 фоизли 300 миллион сўм кредит маблағларини ҳам олган.

Ҳозирги кунда катта миқдордаги қарздорлиги бўла туриб, ҳар ойлик фоиз тўловларини тўлай олмаётган бўлишига қарамасдан, у яна банкдан йирик миқдорда кредит сўраб, банк томонидан унга ишончсизлик билдирилиб кредит маблағлари ажратилмаётганлиги сабабли, туман ҳокимлигига кредит маблағларининг тўлаб берилиши тўғрисида ноқонуний талаб қўйиб, жорий йилнинг 15 июль куни ўзига таниш бўлган фуқаролар билан бирга халқаро аҳамиятдаги М-37 автомобиль йўлининг қатнов қисмига чиқиб, йўлни тўсиб қўйган.

Ушбу ҳолат юзасидан И.М. ва унинг шерикларига нисбатан Ғиждувон тумани ИИО ФМБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилиб, тўпланган ҳужжатлар мазмунан кўриб чиқиш учун Жиноят ишлари бўйича Ғиждувон туман судига юборилган.

Жиноят ишлари бўйича Ғиждувон туман судининг 16 июль кунидаги қарори билан И.М. ва унинг 6 нафар шериклари Ўзбекистон Республикаси МЖтК.нинг 183-моддаси (майда безорилик) ҳамда 201-моддаси (йиғилишлар, митинглар, кўча юришлари ёки намойишлар уюштириш, ўтказиш тартибини бузиш) да назарда тутилган ҳуқуқбузарликларни содир этганликда айбли деб топилиб, маъмурий жавобгарликка тортилдилар.

Жумладан, ҳуқуқбузарлик ташкилотчиси фуқаро И.М. га нисбатан 11 сутка, унинг шериги Х.А.га нисбатан 15 сутка, Ё.Д. ва П.Ф.ларга нисбатан 10 сутка, С.Д. ва Қ.М.ларга нисбатан 8 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган бўлса, уларнинг яна бир шериги А.М. га нисбатан базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 баробари миқдорида, яъни 4.900.000 (тўрт миллион тўққиз юз минг) сўм жарима жазоси тайинланган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг