Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бухоро тарихи музейи қурилмоқда

Бухоро тарихи музейи қурилмоқда

Фото: Xabar.uz

«Bukhara Siti» замонавий марказида тарих музейи қурилиши бошланган. Бухоро вилояти ҳокими ўринбосари Ҳаёт Давлатов «Xabar.uz»га маълум қилишича, бу бунёдкорлик ишлари илгари бошланган саъй-ҳаракатларнинг узвий давомидир.

59-лотда барпо этилаётган Бухоро тарихи музейи қурилиши алоҳида эътиборда. Бухоро давлат музей-қўриқхонасининг филиали сифатида фаолият юритиши режалаштирилган ушбу музейда Бухоро тарихи, табиати ва  тасвирий санъатини жамлаган қарийб 125 минг экспонатни жойлаштириш кўзда тутилган.

Фото: Xabar.uz

Музей учун 0,93 гектар ер майдони ажратилган. Иншоотнинг умумий қурилиш майдони 6,2 минг квадрат метрни ташкил этади. Бинодан экспозиция заллари, анжуманлар зали, фонд ва захира хоналари, офислар ҳамда ташриф буюрувчилар учун кутиш заллари ўрин олади.

Фото: Xabar.uz

Объектларда қурилиш-монтаж ишларини жадаллаштириш ва сифатли ташкил этиш вазифалари белгиланган.

«Янги музей Бухоронинг бой тарихий ва маданий меросини замонавий шароитда сақлаш ва намойиш этиш билан бирга, маҳаллий ва хорижлик сайёҳлар учун янада кенг имкониятлар тақдим этади», — деди Ҳаёт Давлатов.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг