Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бухоролик эркак 2 нафар аёлга ОИВ инфекциясини қасддан юқтирди

Бухоролик эркак 2 нафар аёлга ОИВ инфекциясини қасддан юқтирди

Бухоро шаҳар Пиридастгир кўчасида яшовчи, 1994 йилда туғилган Б.Н. исмли шахс (исм шарифи ўзгартирилган) 2016 йилнинг сентябрь ойида вилоят ОИТСга қарши курашиш маркази томонидан ОИВ инфекциясини юқтириб олган шахс сифатида рўйхатга олинган.

У ОИВ инфекциясини юқтирганлик учун Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 113-моддаси билан жиноий жавобгарликка тортилиши тўғрисида огоҳлантирилиб, унга бир қатор чекловлар белгилаб берилган бўлишига қарамасдан, 2018 йил ноябрь ойидан 2020 йилнинг март ойига қадар Навоий вилояти Учқудуқ туманида яшовчи, 1979 йилда туғилган П.П. (исм шарифи ўзгартирилган) билан Бухоро шаҳрининг турли жойларида ҳимоя воситаларисиз жинсий алоқада бўлиб келган.

Бундан ташқари 2020 йил 8 октябрдан бошлаб К.К. (исм шарифи ўзгартирилган) исмли аёл билан шаърий никоҳ асосида биргаликда яшаб, у билан ҳам ҳеч қандай ҳимоя воситаларисиз жинсий алоқада бўлиб келиб, ушбу иккала аёл П.П ва К.К.ларга ОИВ касаллигини қасддан юқтирган.

Мазкур ҳолат юзасидан шаҳар Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси томонидан Б.Н.исмли шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖК.нинг 113-моддаси 4-қисми билан жиноят иши  қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг