Чегарани ноқонуний кесиб ўтган 13 қирғизистонлик Ўзбекистонда қўлга тушди

Ўзбек ҳарбийлари чегарани ноқонуний кесиб ўтган 13 қирғизистонликни ушлаган. Бу ҳақда «24.kg» нашри хабар берди.
Қирғизистон давлат чегара хизмати эса Ўзбекистон томони уларни ортга қайтариб юборганини маълум қилган. Ҳодиса Баткен вилоятининг Қадамжой туманида содир бўлган.
Қоидабузарлар ўзлари билмаган ҳолда қўшни давлат ҳудудига ўтиб кетишганини айтишган.
«Икки томон музокаралари натижасида 13 нафар Қирғизистон фуқароси ортга қайтарилди», —дейилади хабарда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter