АҚШ Тожикистонга чегара назорати учун олтита дрон тақдим этди
Учувчисиз авиация тизимларининг умумий қиймати 2,3 миллион долларни ташкил этади.
чегарада ноқонуний тоннел қурганлик учун алоҳида жавобгарлик белгиланяпти
Шунингдек, бундай иншоотлар орқали давлат чегарасини кесиб ўтиш ёки контрабанда жинояти содир этиш учун жавобгарлик ҳам кучайтирилади.
Ўзбекистон ва Қирғизистон ўзаро ҳудуд алмашиш жараёнини бошлади
Чўнғара ва Тош-Дўбо қишлоқларида асосан этник қирғизлар истиқомат қилади. Рўйхатга олиш ишлари якунлангач, қишлоқ аҳолисига Қирғизистон фуқаролигини бериш жараёни бошланади.
Қирғизистон–Ўзбекистон чегарасида яширин туннел топилди
Боткен вилоятидаги ташландиқ уйдан Ўзбекистон томонга йўналган туннель аниқланди. У контрабанда мақсадида қурилган бўлиши мумкин.
Қирғизистон-Ўзбекистон чегара ўтказиш пунктларида махсус операция: 27 нафар ходим қўлга олинган
Қирғизистоннинг Боткен вилоятида жойлашган «Қадамжой-автойўл» ва «Чашма-автойўл» чегара ўтказиш пунктларида ўтказилган махсус операция давомида коррупцияга алоқадорликда гумон қилинган 27 нафар шахс ушланди.
Қирғизистон ва Ўзбекистон чегара демаркацияси доирасида ҳудуд алмашди
Бу ҳақда Қирғизистон президенти матбуот котиби Аскат Алагозов маълум қилди.
Жанубий Корея КХДР билан чегарадаги чекловларни юмшатади
Режа ҳарбий хизматчилар сони камайиб бораётган бир пайтда келажакдаги хавфсизлик шароитларига мослашиш ва айни пайтдаги имкониятларни сақлаб қолишни назарда тутади.
Полша орқали халқаро юк ташувчи тадбиркорлар огоҳлантирилди
Ўзбекистон Транспорт вазирлиги тадбиркорларга «SENT» электрон мониторинг тизими талаблари билан олдиндан танишиб чиқишни тавсия этмоқда.
Қозоғистондан олиб кирилаётган 1,3 млрд сўмлик дорилар фош этилди
Озиқ-овқат маҳсулотлари орасига яширилган қарийб 100 минг дона дори воситалари чегарада ушланди.
Қозоғистон ва Ўзбекистон чегарасида бурагич билан одамларга таҳдид қилган шахс ушланди
Ижтимоий тармоқда «Қоплонбек» назорат-ўтказиш пунктида фуқароларга бурагич билан таҳдид қилиб, улардан пул ундирилаётгани акс этган видео тарқалганди.

