Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон ва Қирғизистон ўзаро ҳудуд алмашиш жараёнини бошлади

Ўзбекистон ва Қирғизистон ўзаро ҳудуд алмашиш жараёнини бошлади

Фото: 24.kg

Ўзбекистон ва Қирғизистон аввал Фарғона вилояти таркибида бўлган Чўнғара ва Тош-Дўбо қишлоқларини расман топшириш бўйича ташкилий-техник ишларни бошлади, деб хабар бермоқда 24.kg.

Мазкур ишлар Қирғизистон–Ўзбекистон давлат чегарасини демаркация қилиш ҳамда ер участкаларини ўзаро алмашиш бўйича эришилган келишувлар доирасида амалга оширилмоқда.

24 июл куни Қирғизистоннинг Боткен вилояти Қадамжой туманида икки давлат қўшма ишчи комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда топширилаётган ҳудудлар аҳолисининг фуқаролиги, кўчириш, мулк, хўжалик фаолияти ҳамда бошқа ташкилий масалалар муҳокама қилинди.

3 августдан бошлаб қўшма ишчи гуруҳ бевосита Чўнғара ва Тош-Дўбо қишлоқларида иш бошлади. Мутахассислар аҳолини рўйхатга олиш ҳамда ҳужжатларни кейинчалик расмийлаштириш тартиби бўйича тушунтириш ишларини олиб бормоқда.

Чўнғара ва Тош-Дўбо қишлоқларида асосан этник қирғизлар истиқомат қилади. Дастлабки маълумотларга кўра, икки аҳоли пунктининг умумий аҳолиси қарийб 2,5 минг кишини ташкил этади.

Рўйхатга олиш ишлари якунлангач, қишлоқ аҳолисига Қирғизистон фуқаролигини бериш жараёни бошланади.

Бунинг эвазига Қирғизистон томони Ўзбекистонга майдони жиҳатидан тенг қийматли ер участкаларини топширади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг