Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

71 ёшли чиқинди йиғувчи кутилмаганда бой инсонга айланди

71 ёшли чиқинди йиғувчи кутилмаганда бой инсонга айланди

Фото: Informburo.kz

Хитойда 71 ёшли чиқинди йиғувчи киши кутилмаганда пенсия ҳисобида 424 000 юань — тахминан 745  миллион сўм йиғилганини аниқлади.

Эркак йиллар давомида ахлат йиғиб юрган ва пенсия тўловларини олиш ҳуқуқига эга эканлигини билмаган. Маълум бўлишича, у илгари давлат дўконида қарийб 30 йил ишлаган. Бу вақт ичида унинг маошидан пенсия бадаллари ушлаб қолинган.

У 2015 йилдан бери пенсия олиш ҳуқуқига эга эди, аммо узоқ вақт давомида бундан бехабар бўлган.

Ҳозирда у ойига тахминан 3700 юан — тахминан 6,5 млн сўм миқдорида тўлов олади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг