Flydubai самолётидаги ҳодиса — БАА бош прокурори баёнот берди
Flydubai самолётидаги ҳодиса юзасидан БАА бош прокурори баёнот берди.
Унинг айтишича, иккинчи учувчи самолёт капитани (биринчи учувчи)ни авариявий болта билан уриб, бошқарувни қўлга олишга ҳаракат қилган.
ABC News тергов жараёни билан таниш манбаларга асосланиб хабар беришича, Ҳамам ал-Ҳаммами (иккинчи учувчи) самолётни Исроилда ҳалокатга учратмоқчи бўлганини тан олган.
Терговчилар ҳалигача бу учувчига қандай қилиб Flydubai рейсларида ишлаш, айниқса, Исроилга учадиган самолётларни бошқаришга рухсат берилганини аниқлашга ҳаракат қилмоқдалар. Айни пайтда Ал-Ҳаммами Саудия Арабистонидан БААга келтирилган, исроиллик расмийлар Амирликларга келиши ва гумонланувчини кейинги сўроқ қилиш жараёнларида иштирок этиши кутилмоқда.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter