Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Чек сўраган болани урган сотувчига иш қўзғатилди

Чек сўраган болани урган сотувчига иш қўзғатилди

Сирдарё вилоятида 12 ёшли болани юзига тарсаки туширган дўкон сотувчисига иш қўзғатилди.

Болалар омбудсманининг хабарига кўра, олиб борилган терговга қадар текширув давомида Гулистон шаҳридаги савдо дўкони сотувчиси З.А. (эркак киши) жамоат жойида сўкиниб, жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимаслик содир қилган хатти-ҳаракатлари учун МЖтКнинг 183-моддаси (Майда безорилик) билан маъмурий жавобгарликка оид иш қўзғатилиб, иш ҳужжатлари жиноят ишлари бўйича Гулистон шаҳар судига юборилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг