Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қўқондаги меҳмонхонада 13 ёшли қиз зўравонликка учради

Қўқондаги меҳмонхонада 13 ёшли қиз зўравонликка учради

Фото: Ижтимоий тармоқлар

Ижтимоий тармоқларда Қўқон шаҳридаги меҳмонхонада 13 ёшли вояга етмаган қизга нисбатан жинсий зўравонлик содир этилгани ҳақида хабар тарқалди. Ижтимоий ҳимоя агентлиги Фарғона вилояти бошқармаси изоҳ берди.

​Аниқланишича, 2026 йил 28 сентябрь куни Фарғона вилоятининг Риштон туманида яшовчи 2012 йилда туғилган вояга етмаган қиз Қўқон шаҳридаги меҳмонхонада жинсий зўравонликка учраган.

​Мазкур ҳолат юзасидан 2026 йил 29 сентябрь куни Қўқон шаҳар прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 128-моддаси 3-қисми "а" банди билан жиноят иши қўзғатилган.

​Жиноят иши доирасида гумонланувчи ушланиб, 30 сентябрь куни унга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

​Ҳозирда жиноят иши доирасида тегишли экспертизалар тайинланиб, дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

​Вояга етмаган жабрланувчининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, унинг руҳий ҳолатини тиклаш ҳамда зарур ёрдам кўрсатиш мақсадида унга психологик ва юридитик хизматлар бириктирилган.

​Мазкур ҳолат Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг масъул ходимлари назоратига олинган, дейилади бошқарма хабарида.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг