Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Чўлда аёлни бир неча эркак зўрлагани ҳақида видео тарқалди. ИИБ расмий маълумот берди

Чўлда аёлни бир неча эркак зўрлагани ҳақида видео тарқалди. ИИБ расмий маълумот берди

Фото: Xabar.uz

Ғиждувон туманининг чўл ҳудудида аёлни бир неча эркаклар жинсий алоқа қилишга мажбур этган ҳолати бўйича расмий маълумот берилди.

Ижтимоий тармоқларда бир аёлни бир неча шахслар куч ишлатиш йўли билан зўрламоқчи бўлаётганликлари акс этган видео тарқалди.

Ушбу ҳолат Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси масъул ходимлари томонидан ўрганилди.

Аниқланишича, 2023 йилнинг 30 март куни соат тахминан 13:00 ларда Ғиждувон тумани «Сармижон» маҳалласида яшовчи, 1994 йилда туғилган Д.Б. таниши шу маҳаллада яшовчи, 1991 йилда туғилган С.Г. исмли аёлни туманнинг «Қорахони» маҳалласи «Жилвон» чўл ҳудудига олиб бориб, унинг эркига зид равишда жинсий алоқада бўлиб, ўзи билан бирга борган шериги томонидан ҳолатни видео тасвирга олиб, ушбу видео тасвир орқали уни ўзига қарам қилиб, ёнида бўлган бошқа 3 нафар танишлари билан ҳам жинсий алоқада бўлишга мажбур қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 121-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, иш юзасидан гумон қилинувчи 3 нафар шахс Ўзбекистон Республикаси ЖПК.нинг 221-моддаси тартибида ушланиб, дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бухорода 13 ёшли қизни чўлда тўрт киши зўрлагани маълум қилинганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг