Актриса Нилуфар Ҳамидова қамалди
Актриса Нилуфар Ҳамидова 7 суткага қамалди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар судлари хабар берди.
Бугун жиноят ишлари бўйича Юнусобод тумани судида ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлган 1978 йилда туғилган, актриса-блогер Н. Ҳамидовага нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик иши кўриб чиқилди.
Суднинг қарорига кўра, актриса МЖтКнинг 183-моддаси (майда безорилик) билан айбдор деб топилиб, унга шу модда билан 7 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.
Аввалроқ унинг хатти-ҳаракатлари юзасидан маъмурий иш судга юборилгани маълум бўлганди.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter