Циркда айиқ ўз эгасига ҳужум қилди (видео)
Россиянинг Олонец шаҳрида цирк томошаси вақтида айиқ ҳайвон ўргатувчига ҳужум қилди. Видеодан кўриш мумкинки, бошқа бир ходим айиқни қайтаришга уринади, уни уради, тепади. Бу кор қилмагач, электрошокердан фойдаланиб, йиртқични тинчлантиради.
Яхшиямки, айиқ ҳужумидан ҳеч ким жиддий жабрланмаган. Ҳайвон ўргатувчи тиббий ёрдамдан воз кечган.
Шундай бўлса-да, мазкур иш юзасидан жиноий иш очилган. Чунки томоша пайтида саҳна ва томошабинлар ўртасида ҳимояловчи тўсиқ бўлмаган. Циркда эса болалар ҳам бўлган.
«Аншлаг» цирки маъмури Людмила Мисник томоша вақтида ўргатувчига айиқ ҳужум қилишида томошабинларни айблаган. Унинг айтишича, телефон ва фотоаппаратларда суратга олиш пайтидаги чақмоқлар йиртқичнинг жаҳлини чиқарган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter