Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Оқ айиқлар қачон пайдо бўлгани аниқланди

Оқ айиқлар қачон пайдо бўлгани аниқланди

Фото: Depositphotos

Даниянинг Копенгаген университети олимлари оқ айиқлар (қутб айиқлари) эволюцион нуқтаи назардан нисбатан яқинда пайдо бўлганини аниқладилар. Тадқиқот натижалари BMC Genomics илмий журналида чоп этилди.

Оқ айиқлар генетик жиҳатдан қўнғир айиқлар билан чамбарчас боғлиқлиги олдинги тадқиқотлардан маълум эди, аммо бу турларнинг қачон иккига ажралгани номаълум қолаётганди.

Оқ айиқлар жун қатлами икки қатламли экани билан қўнғир айиқлардан ажралиб туради, бу уларга танасидаги иссиқликни сақлаш ва сувда сузгандан кейин ҳам қуруқ қолишда ёрдам беради. Бундан ташқари, ёғли гўштли нисбатан кўп ейиш ҳам қутб айиқларига зарар қилмайди. Қўнғир айиқларда бундай парҳез оқибатида юрак касалликлари ривожланиши мумкин.

Даниялик олимлар 119 та оқ айиқ ва 135 та қўнғир айиқ, қолаверса, қадимги қутб айиқлари геномларини таҳлил қилишди. Маълум бўлишича, турлар ўртасидаги фарқ 70 минг йил олдин пайдо бўлган.

Олимлар қутбга мослашиш билан боғлиқ етти генни топдилар. Улардан тўрттаси генетик ўзгаришларга учраган.

Оқ айиқлар сўнгги музлик даврининг охирида қутб иқлимига мослашиш учун эволюцияга учраган, деган хулосага келишди олимлар.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг