Coca-Cola Россия бозорларини тарк этмоқда
Coca-Cola компанияси Россиядаги фаолиятини тўхтатганини эълон қилди. Бу ҳақда компания баёнотида айтилади.
«Coca-Cola компанияси Россиядаги фаолиятини тоʻхтатганини эълон қилди. Қалбимиз Украинадаги фожиали воқеаларнинг оқибатларини бошдан кечираётган одамлар биландир. Вазиятнинг ривожланишини кузатиш ва баҳолашда давом этамиз», — дейилади баёнотда.
РИА «Новости» маълумотларига кўра, дунёдаги энг йирик идишларни қуйиш ва тарқатувчи компаниялардан бири Coca-Cola Hellenic компанияси Москва ва Москва вилояти, Санкт-Петербург ва бошқа шаҳарлардаги заводларига эга. Компания 28 мамлакатда бизнес юритади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter