ДХХ ИИБ бошлиғи ўринбосарини iPhone 15 Pro Max билан қўлга олди
ДХХ Қорақалпоғистонда ИИБ бошлиғи ўринбосарини пора устида қўлга олди. Бу ҳақда Вазирлар кенгаши хабар берди.
Қорақалпоғистонда фуқарога тегишли сирни фош қилиб, уни мансаб ваколатидан фойдаланган ҳолда жавобгар қилмоқчи бўлган Қўнғирот тумани ИИБ бошлиғи ўринбосари (майор) товламачиликда айбланмоқда. У бу ҳаракатларни амалга оширмаслик эвазига фуқародан iPhone 15 Pro Max талаб қилган.
ДХХ Қорақалпоғистон Республикаси бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тадбирда Қўнғирот туман ИИБ бошлиғи ўринбосари фуқародан талаб қилинган iPhone 15 Pro Max'ни олаётган вақтида жиноят устида қўлга олинган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter