Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ДХХ Тошкентда тезкор тадбир ўтказди

ДХХ Тошкентда тезкор тадбир ўтказди

Давлат хавфсизлик хизмати ва Давлат Божхона қўмитаси Тошкент шаҳрида психотроп дорилар савдосига қарши бир қатор тезкор тадбирлар ўтказди.

Хусусан, 26 октябрь куни Тошкент шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаролар У.Т. ва М.М.лардан кучли таъсир қилувчи, психотроп модда бўлган 7504 дона «Регапен» дори воситаси олиб қўйилди. Шунингдек, тадбир давомида У.Т.нинг кучли таъсир қилувчи дори воситаларини сақлаш жойидан 1650 дона «Тропикамид», 5617 дона «Селофен» ва 756 дона «Регапен» дорилари борлиги аниқланди ва процессуал тартибда расмийлаштириб олиб қўилди.

Психотроп моддалар сотиш ва сақлаш юзасидан жорий йилнинг 28 октябрь куни яна бир ҳолат қайб этилган бўлиб, фуқаролар Ж.З., К.Ж. ва Х.К.лар тезкор тадбир давомида ушланиб, улардан 1310 дона «Тропикамид», 2100 дона «Регапен» ва 510 дона «Селофен» дори воситалари олиб қўйилди.

Бундан ташқари, 30 октябрь куни ўтказилган тезкор тадбирда фуқаролар Ш.Ш. ва Ш.М.ларнинг автомашинаси кўздан кечирилганда автомашинадан 2000 дона «Тропикамид» ва яшаш манзилидан 4070 дона «Селофен» ва 300 дона «Зардекс» кучли таъсир қилувчи дори воситалари аниқланган ва процессуал тартибда расмийлаштирилиб олиб қўйилган.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан тергов-суриштирув жараёнлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг