Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Энергетика вазирлиги электр узилишлари ҳақида огоҳлантирди

Энергетика вазирлиги электр узилишлари ҳақида огоҳлантирди

Фото: «Xabar.uz»

Энергетика вазирлиги мутахассисларининг прогнозларига кўра, ҳавонинг майда чанг зарралари билан ифлосланиши ва уларнинг электр узатиш линияларида йиғилиб қолиши, шунингдек, ёмғир ёғиши оқибатида электр энергиясининг қисқа муддатли узилишлари кузатилиши мумкин.

Қайд этилишича, электр узатиш линияларида тўпланган чанг ва лой, шунингдек, кўп миқдордаги ёғингарчиликлар тармоқларга зарар келтиради. Бу эса электр энергиясини узатишда носозликка олиб келади.

Хусусан, Тошкент, Самарқанд, Қашқадарё ва Фарғона вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳрининг айрим туманларида электр таъминотида қисқа муддатли узилишлар кузатилиши мумкин.

Ҳозирда бу борада тезкор гуруҳлар тузилган.

«Илтимос, бундай ҳолатлар ҳақида маҳаллий электр таъминоти компанияларига хабар беринг. Вақтинчалик ноқулайликлар учун узр сўраймиз», дейилади вазирлик матбуот хизмати хабарида.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг