Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Етказилган зарар қопланади – Veolia Energy Tashkent

Етказилган зарар қопланади – Veolia Energy Tashkent

Тошкент шаҳридаги иссиқлик таъминоти оператори Veolia Energy Tashkent бугунги техноген ҳодиса ҳақида расмий муносабат билдириб, етказилган зарарлар қопланишини маълум қилди.

Маълум бўлишича, 2025–2026 йиллар иситиш мавсумига тайёргарлик доирасида белгиланган жадвалга мувофиқ, 2025 йил 10 июл куни соат 10:40 да ТC-10 қозонхонаси ҳудудида, М 0-16 ва М 0-17 иссиқлик камераси оралиғида, Олмазор туманидаги Фаробий ва Шифокорлар кўчалари кесишмасида жойлашган иссиқлик тармоғи участкасида 16 ат босимдаги механик мустаҳкамлик синовлари ўтказилган. Синовлар давомида 12,6 ат босимда диаметри 800 мм бўлган трубада юқоридаги ҳолат кузатилган.

Ушбу иссиқлик тармоғи участкаси 1989 йилда эксплуатацияга топширилган.

Компания ҳодиса натижасида жабрланганлар йўқлигини (пойтахт ФВБ 3 кишининг енгил тан жароҳати олганини ёзганди), яқин атрофдаги дўконларга моддий зарар етганини ва етказилган зарар қопланишини билдирди.

«Авария юз берган участка тезкорлик билан локаллаштирилди ҳамда истеъмолчиларни иссиқ сув билан таъминлаш тўхтатилмади. Қўшимча маълумотлар кейинроқ тақдим этилади», – дейилади компания муносабатида. 

Манба: t.me

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг