Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Етти ойлик гўдак кўчага ташлаб кетилди: нималар маълум?

Етти ойлик гўдак кўчага ташлаб кетилди: нималар маълум?

Тармоқда 1 ёшга тўлмаган болани онаси кўчага ташлаб кетганлиги тўғрисида хабар тарқалди. 

 Мазкур ҳолат Болалар омбудсмани томонидан алоҳида назоратга олиниб, ички ишлар ва прокуратура органлари томонидан ўрганилмоқда. 

 Дастлабки маълумотга кўра, О.Ж (Сирдарё вилоятида яшовчи, 2004 йилда туғилган аёл) 7 ойлик фарзанди Н.О (2024 йил октябрда туғилган, ўғил бола)ни Самарқанд вилоятининг Оқдарё туманидаги маҳалла кўчасида ташлаб кетиб, ўзи яширинганлиги аниқланган. 

 Ҳолат юзасидан ҳозирда туман ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

 Бола тумандаги гўдаклар учун болалар уйига жойлаштирилиб, унга ҳозирда зарур бўлган парвариш кўрсатилмоқда. 

 Ҳозирда онанинг ўз фарзандига нисбатан содир этган ғайриқонуний ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериш жараёни бормоқда. 

 Бу ҳақда қўшимча тарзда маълумот берилади, дейилади хабарда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг