Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Фарғонада 30 дан ошиқ киши овқатдан заҳарланишда гумонланмоқда

Фарғонада 30 дан ошиқ киши овқатдан заҳарланишда гумонланмоқда

Фото: Дарё

Учкўприк туманида овқатдан заҳарланишда гумон қилинган фуқаролар шифохонага ётқизилди. Бу ҳақда Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги қўмитаси ахборот берди. 

2026 йил 17-18 сентябр кунлари Фарғона вилоятининг Учкўприк туманида истиқомат қилувчи фуқаролар ҳолсизлик, кўнгил айниши ва ич кетиши каби шикоятлар билан туман тиббиёт бирлашмасига мурожаат қилган. 

Дастлабки эпидемиологик суриштирув жараёнида мурожаат қилган фуқаролар Учкўприк тумани Наврўзшоҳ кўчасида жойлашган фаст-фуд маҳсулотлари тайёрлайдиган шохобчалардан бирида хот-дог ва нон-бургер каби маҳсулотларни истеъмол қилгани аниқланган.

Шифокорлар томонидан беморларда овқатдан заҳарланиш ҳолатига гумон қилинган. 

2026 йил 18 сентябрь соат 17:00 ҳолатига жами 37 нафар фуқаро тиббий ёрдам сўраб мурожаат қилган. Уларнинг 31 нафари шифохонага ётқизилган. 

Ҳозирда беморларга мутахассислар томонидан тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. 

Ҳолат юзасидан эпидемиологик суриштирув ишлари давом эттирилмоқда. Гумондаги озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда беморлардан текширув ўтказиш учун тегишли намуналар олинган ва тегишли лабораторияларда текширилмоқда. Тадбиркорлик субъектининг фаолияти қонунчиликда белгиланган тартибда вақтинчалик тўхтатилди, дея маълум қилган қўмита расмий баёнотда.  

Ҳолат бўйича қўшимча ахборот тақдим этилиши айтилган. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг