Фарғонада дарахт кесиш можаросида аёл уриб ўлдирилган
Жорий йилнинг 14 февраль куни фуқаро Ш.О. (аёл) Фарғона шаҳар Жўйдам МФЙда жойлашган экин ер майдони четидаги терак дарахтларни кестираётган вақтида, ушбу ер майдонинг собиқ эгаси фуқаро Э.У. терак дарахтлари унга тегишли эканлиги хусусида жанжаллашиб кетишган.
Жанжал давомида Э.У. Ш.О.нинг бош қисмига тош билан уриб, тан жароҳати етказган. Кўрсатилган биринчи тез-тиббий ёрдамга қарамасдан Ш.О. шифохонада вафот этган.
Тайинланган судга оид тиббий экспертизанинг дастлабки хулосасига кўра, Ш.О.нинг ўлимига бош қисмидан олган оғир тан жароҳатлари сабаб бўлган.
Мазкур ҳолат юзасидан Э.У.га нисбатан Фарғона шаҳар прокуратураси томонидан ЖКнинг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоққа олинган.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter