Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Фарғонада ўзига ўт қўйган ишчи аёл воқеасига Бош прокуратура муносабат билдирди

Фарғонада ўзига ўт қўйган ишчи аёл воқеасига Бош прокуратура муносабат билдирди

Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи ишчиси (аёл киши) устига бензин сепиб, ўзини ёқиб юборгани ҳақида «Дарё» ёзганди. Воқеа кеча, 2 август куни тушдан сўнг рўй берган.

«Санобар опа аслида Тошлоқ туманидаги Яккатут қишлоғида яшайди. Унинг тўрт нафар қизи бор. Эри ишсиз. Оилада ягона боқувчи бўлгани учун ишдан бўшатилгани унга қаттиқ таъсир қилган. Воқеа содир бўлган куни унинг заводга кириб чиқишига рухсат берувчи рухсатномаси ҳам олиб қўйилган экан. У эса рухсатномасини қайтариб беришларини сўраган. Воқеалар руҳиятига ёмон таъсир қилган, шекилли, устига бензин сепиб ёқиб юборган», — деган «Дарё» билан мулоқот қилган завод ишчиси.

Қўшимча қилинишича, аёл ёна бошлагач, уни ўчиришга ҳаракат бўлмаган.

«Сабаби заводнинг кириш жойида ўт ўчириш ускунаси ҳам бўлмаган. Ҳеч ким ёрдам беролмаган. Ўчиролмаган. Санобар опани 75 фоиз куйган дейишяпти», — деган ахборот берувчилар.

Завод ишчиларининг айтишича, ўзига бензин сепиб ёқиб юборган аёл вилоят шифохонасига ётқизилган.

Ушбу воқеага Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси муносабат билдирди.

Айтилишича, Фарғона нефтни қайта ишлаш заводида ишловчи 47 ёшли аёл ўзининг устига бензин сепиб, ёқиб юборган. Ушбу ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда.

Аёлнинг ўзини ёқиб юбориши сабаблари аниқланмоқда.

Жабрланувчи аёлга очиқ оловдан куйиши оғир даражаси ташхиси қўйилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг