Фарғонада судьяни ҳақорат қилиб, унга мулкий зарар етказган шахс жавобгарликка тортилди
Фуқаролик ишлари бўйича Фарғона туманлараро судининг судьяси (аёл) хизмат вазифасини бажараётган пайтда қаршиликка дуч келгани, иш бўйича тараф бўлмаган шахс куч билан унинг қўл телефонини тортиб олиб, қасддан синдириб ташлагани хабари берилганди.
Ўтказилган суриштирув айбдор шахс маъмурий жавобгарликка тортилиши билан якунига етди. Яъниким, 1990 йилда туғилган М. Ахунов 2021 йилнинг 23 апрель куни мулкларни бўлиш ҳақидаги даъво ариза юзасидан низони жойида ўрганиш учун Фарғона тумани, «Илғор» МФЙ, Саховат кўчасидаги хонадонга келган судьяни ҳақорат қилиб, қўл телефонини тортиб олади ва ерга уриб синдиради.
Судда ҳуқуқбузар қилмишини инкор этгани йўқ.
Пировардида, суд уни МЖтКнинг 41- (ҳақорат қилиш) ва 612-моддаларида (ўзганинг мулкини қасддан нобуд қилиш ёки унга зарар етказиш) назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликларни содир этишда айбдор деб топиб, мазкур Кодекснинг 34-моддасига асосан узил-кесил базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма баравари миқдорида жарима жазоси тайинланади.
Шунингдек, суд қарорида судьяга етказилган моддий зарар (1 млн. 600 минг сўм) ундирилиши ҳам белгиланди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter