Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Фарғонада портлаш содир бўлди. Жабрланганлар бор

Фарғонада портлаш содир бўлди. Жабрланганлар бор

Фото: «Xabar.uz»

Ижтимоий тармоқларда Фарғона нефтни қайта ишлаш заводида портлаш содир бўлгани ва 5 нафар ишчи ҳалок бўлгани тўғрисида хабарлар тарқалди. Фарғона вилояти ФВБ мазкур ҳолатга аниқлик киритди.

Қайд этилишича, 18 апрель куни соат 12:20 ларда Тошлоқ тумани «Варзак» МФЙ, Дашт ҳудудида жойлашган (жамият раҳбари К.А.нинг) «Фарғона нефть маҳсулотлари» масъулияти чекланган жамиятнинг логистика маркази ташкил этиш учун ажратилган жойда кокс ишлаб чиқаришга мўлжалланган цех ҳудудида чақнаш содир бўлгани тўғрисида хабар келиб тушган.

Ушбу ишлаб чиқариш цехидан фойдаланиш мақсадида синов тариқасида ишлатиш жараёнида чақнаш содир бўлиб, оқибатида икки нафар корхона ишчиси ва уч нафар қурилишга келган фуқаролар турли даражада куйиш тан жароҳати олиб, даволаниш учун тез тиббий ёрдам марказига ётқизилган.

Юқоридагиларга асосан чақнашга сиғимни узоқ вақт давомида қиздирилиши, сиғим ичида босимни ортиб кетиши ва сиғимга пайванд қилинган қопқоғи босимни кўтара олмай очилиб кетган. Оқибатда сиғим ичида тўпланган газ конденсатини алангаланиши натижасида сиғим атрофида бўлган беш нафар фуқаронинг тан жароҳат олишларига сабаб бўлган, деб тахмин қилинган.

Воқеа жойини ўрганилганда хавфли ишлаб чиқариш объектни лойиҳалаш, қуриш, кенгайтириш ва фойдаланиш билан боғлиқ ишлар учун тегишли лойиҳа ҳужжатлари белгиланган тартибда саноат хавфсизлиги экспертизасидан ўтказилмаган ва тегишли хулосалар олинмаган ҳолатда фойдаланишга йўл қўйилган.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ходимлар томонидан терговга қадар текширув ишлари амалга оширилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг