Фарғонага учган самолёт Наманганга қўндирилди
![Фарғонага учган самолёт Наманганга қўндирилди](http://static.xabar.uz/crop/5/7/720_460_95_570347180.jpg)
«Uzbekistan Airways»нинг айрим рейслари ноқулай об-ҳаво сабаб ўзгарди.
Фарғона аэропортидаги ноқулай об-ҳаво (кучли шамол) сабаб Истанбул – Фарғона йўналишида ҳаракатланган HY-278 авиақатнови Наманган аэропортига келиб қўнган. Бу ҳақда «Uzbekistan Airways» АЖ Ахборот хизмати маълум қилди.
Об-ҳаво шароити яхшиланганидан сўнг ушбу рейс Фарғона аэропортига парвозни амалга ошириши маълум қилинган.
Шунингдек, Фарғона – Тошкент йўналишидаги HY-82 авиақатнови вақти ҳам ўзгарган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter