Фарғона ва Самарқандда кредит учун пора талаб қилган банк бошлиқлари аниқланди
Фарғона ва Самарқанд вилоятларида кредит ажратиб бериш учун пул талаб қилган банк ходимлари ушланди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Фарғона вилояти бошқармаси ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган.
Унда тижорат банки БХМ бошлиғи Р.С. тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиши учун кредит ажратишни сўраб мурожаат қилган фуқаро Ф.Р.нинг ишончига кириб, унга 2,5 млрд сўм кредит ажратиб бериши эвазига ушбу кредит миқдорининг 5 фоизини, яъни 125 млн сўмини олдиндан беришини айтиб, ушбу пуллар ҳисобидан 10 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Департаментнинг Самарқанд вилояти ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда тижорат банки БХМ бошлиғи Д.И.«D.D.» МЧЖ раҳбари Д.М.га 75 000 АҚШ доллари кредит маблағи ажратиб берганлиги эвазига олган 2 150 АҚШ доллари ҳисобидан 10,7 млн сўмини қайтариб берган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter