Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Кредитни картадан автоматик ечиш тартиби ўзгаради

Кредитни картадан автоматик ечиш тартиби ўзгаради

Фото: Xabar.uz

Ўзбекистон Марказий банки кредит ҳамда кафиллик тўловларини банк картасидан мижознинг топшириғисиз (автоматик равишда) ечиб олиш тартибига муҳим ўзгартириш киритди.

Янги қоидага кўра, агар банк ва фуқаро ўртасидаги шартномада қарздорликни картадан автоматик ечиш белгиланган бўлса, банк мижознинг карта ҳисобварақларидан пул ечиб олгандан кейин унда меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори (МҲТЭКМ)нинг камида ярмини қолдириши шарт.

Бугунги кунда мамлакатимизда МҲТЭКМ 1 миллион 360 минг сўмни ташкил этади. Агар ушбу кўрсаткич ўзгармаса, банк кредит тўловини автоматик равишда ечиб олганидан сўнг, мижознинг картасида камида 680 минг сўм маблағ сақланиб қолиши керак.

Марказий банкнинг ушбу янги талаби 2027 йилнинг 10 январидан расман кучга киради.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг