Филиппинда енгил самолёт ҳалокатга учради

Филиппинда самолёт ҳалокатга учраши оқибатида 7 киши ҳалок бўлди, дея хабар бермоқда «РИА Новости» «CNN Philippines» телеканалига асосланиб.
Телеканал маълумотига кўра ҳалокат 17 март куни Булакан вилоятида содир бўлган. Пларидел – Лаоаг йўналишида учаётган самолёт бортида олти йўловчи ва битта учувчи бўлган.
Филиппин фуқаро авиацияси ташкилотининг маълум қилишича, «Piper PA-23 Apache» самолёти «Lite Air Express» авиакомпанияси тасарруфида бўлган.
«Lite Air Express» авиакомпанияси тасарруфидаги барча самолётлар ҳозир ерда, ҳалокат сабаби аниқланишини кутиб туришибди», — дейди Фуқаро авиацияси ташкилотининг вакили Эрик Аполонио.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter