Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ФВВ аҳолини огоҳлантирмоқда

ФВВ аҳолини огоҳлантирмоқда

Фото: «Xabar.uz»

ФВВ қорлар эриши ва томлардан сумалакларнинг тушиши билан боғлиқ бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш учун эҳтиёт бўлиш ва иложи бўлса, бинолардан узоқроқ юришни тавсия қилди:

— қор массалари, сумалак ва музлар бўлиши мумкин бўлган томлари баланд уйларга яқинлашманг ва болаларнинг бундай жойларда ўйнаши ва бўлишига йўл қўйманг;

— қулоқчин (наушник) таққан ҳолда кўчада юрманг, томдан тушаётган қор массалари шовқинини эшитмаслигингиз мумкин;

— пиёдалар йўлакчаси бўйлаб ҳаракатланаётганда, юқори қаватларда шубҳали шовқинни эшитсангиз, тўхтамаслигингиз керак, бошингизни кўтаринг ва у ерда нима бўлганини ўйлаб кўринг. Эҳтимол, бу қор массалари ёки сумалак ва музлар тушаётган бўлиши мумкин. Бундай вақтда қочиб кета олмайсиз, имкон қадар тезроқ бино деворига ёпишиш керак, бу хавфсиз бўлишга хизмат қилади;

— автотранспорт воситаларини томи баланд бинолар ёки тепасида қор массалари, сумалак ва музлар бўлган иншоотлар яқинига қўйманг.

Агар одам томдан тушган қор массалари, сумалак ва музлар туфайли жароҳатланса, дарҳол «тез ёрдам» чақириш керак.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг