Гулистон давлат университети талабаси қўлга олинди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бектемир туман бўлими томонидан тезкор тадбир ўтказилган.
Унда Гулистон давлат университети талабаси У.О. танишлари ёрдамида фуқаро Ғ.нинг укаси У.ни 7 000 АҚШ доллари эвазига Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилиб, шундан 4 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter