Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Гумондор шахс қидирувга берилди

Гумондор шахс қидирувга берилди

Фото: ИИББ ахборот хизмати

Тошкент шаҳар ИИББ «Кобальт» автомашинасини (ранги — «кулранг», давлат рақами 01 В 457 ДБ) олиб қочганликда гумонланувчининг шахсини аниқлашда кўмак сўради.

Хабар қилинишича, автомобиль шу йилнинг 20 октябрида Миробод туманининг Фаргона йўли кўчасидан олиб қочилган.

Кузатув камералари жиноятда гумон қилинаётган шахсни видеога олган, унинг шахси ҳозирда аниқланмоқда.

«Aгар гумон қилинувчининг шахси ёки автомашинанинг жойлашган жойи тўғрисида маълумотга эга бўлсангиз, илтимос, бизга қуйидаги телефонлар орқали маълум қилинг: +998988123000, +998911370002 (Телеграм), +998983388717 ёки 102», дейилади хабарда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг