Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Ҳайдовчи юзига ҳужжатларни отиб кетган ГАИ» бўйича маълумот берилди

«Ҳайдовчи юзига ҳужжатларни отиб кетган ГАИ» бўйича маълумот берилди

Ижтимоий тармоқда «Тошкент шаҳрида ГАИ ҳайдовчини юзига ҳужжатларни отиб кетиб қолди» сарлавҳаси остида тарқалган видео юзасидан маълумот берилди.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 3 ноябрь куни соат 19:50 ларда Шайхонтоҳур тумани, «А.Навоий-Лабзак» кўчалари кесишган чорраҳада хизмат олиб бораётган ЙПХ ходими Б.Садиков томонидан «Matiz» русумли автомобиль ҳайдовчиси пиёдаларга йўл бермаганлиги боис тўхтатилган.

Ўзаро мулоқот вақтида ҳайдовчи эътирозлари борлигини айтган. Видеода ходим ҳужжатларни ҳайдовчининг қўлига бермай, автомобиль салонига ташлаб кетиб қолганлиги акс этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан хизмат текшируви ўтказилмоқда.

Текширув давомида видеода акс этган барча ҳолатларга ҳамда ЙПХ ходимининг хатти-ҳаракатига ҳуқуқий баҳо берилади.

Юқоридаги ҳолат юзасидан жорий йилнинг 4 ноябрь куни ҳайдовчининг қоидабузарлиги исботланиб, унга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг