Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ҳазилни таги зил. Вояга етмаган қизларни қўрқитган шахс 10 суткага қамалди

Ҳазилни таги зил. Вояга етмаган қизларни қўрқитган шахс 10 суткага қамалди

Самарқанд шаҳрида бола ўғриси эканлигини айтиб, вояга етмаган қизларни қўрқитган «Жигули» ҳайдовчисига чора кўрилди. Бу ҳақда ИИВ ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, ҳолат 3 май куни Самарқанд шаҳар Мароканд кўчадида содир бўлган. Видеода машина келиб тўхтаганини, ҳайдовчи вояга етмаган қизларга гапирганини кўриш мумкин. Қизлар уни кўриб қочиб кетган. Кўп ўтмай ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан машина ҳайдовчиси қўлга олинган ва у судга келтирилган. Бироқ судда айбдор воқеа бутунлай бошқача бўлганини айтган.

«Қайрилганимда ҳамкасб аёлни кўрдим. Тўхтадим, қарасам беш-ўн метр узоқроқдан икки қиз бор эди. Тушиб қайтиб келдим, эшикни очсам улар менга қараб ўтирибди. Сиз Фотима Зуҳрамисиз, деб сўрадим. Баланд овозда сўрадим. Бирдан иккови шокка тушди. Ариқдан ўтсам иккови қий-чув этиб қочди. Тўхта жияним, қўрқма деяпман иккови ҳам қочиб кетаверди»,— дегди ҳайдовчи.

Терговга қадар текширув олиб борилганда ҳақиқатдан ҳам ушбу шахс вояга етмаган қизларнинг йўлини тўсиб қўрқитгани аниқланди. Тўпланган ҳужжатлар қонуний қарор қабул қилиш учун Самарқанд судига юборилди.

Судда айбдор Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддасида кўрсатилган ҳуқуқбузарликни содир этганликда айбли деб топилди ва 10 суткага қамалди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг