Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ҳоким ёрдамчиси ишдан бўшагач ўзини отиб қўйди

Ҳоким ёрдамчиси ишдан бўшагач ўзини отиб қўйди

2022 йил 2 декабрь куни соат тахминан 15:00 лар атрофида Тошкент вилояти Ангрен шаҳар Дукент қўрғони Улуғбек маҳалласи Улуғбек кўчаси 63-уйда яшовчи 1983 йилда туғилган Н.Б. қонуний эгалик ҳуқуқи бўлган ўзининг узун қўш стволли12 калибрли ИЖ-27 ов милитиғи билан ўзини отиб қўйган.

Бош прокуратура Матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдиновга кўра, марҳум ов қуролдан танасининг чап кўкрак соҳаси юрак қисмига тақаб сочма қўрғошинли ўқдан 1 маротаба ўқ узиш орқали ўз жонига қасд қилган ва воқеа жойида вафот етган.

Миллати ўзбек, оилали, 4 нафар фарзанди бўлган.

Н.Б.нинг сўнгги пайтларда Ангрен шаҳар Дорилфунун маҳалла фуқаролар йиғини хоким ёрдамчиси лавозимида ишлаб, ишдан бўшаган.

Шунингдек, унинг отаси вафот этганига кўп бўлмаганлиги сабабли тушкун кайфиятда юрганлиги маълум бўлган.

Ҳозирда қўшимча суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг