Ҳушсиз ҳолда оқиб кетаётган қизчанинг ҳаёти сақлаб қолинган
Ижтимоий тармоқларда ариқда ҳушсиз оқиб кетаётган болани бир эркак қутқариб қолгани акс этган видео тарқалганди. Ҳодиса юзасидан батафсил маълумот берилди.
Қайд этилишича, ҳодиса 20 июнь куни Тошкент вилоятининг Қибрай туманида содир бўлган. Қиз яшайдиган хонадон ҳовлисидан катта ариқ оқиб ўтган. Қизча ариқ бўйида ўйнаб, сувга тушиб кетган ва ҳушсиз ҳолда тахминан 200 метр масофага оқиб борганида йўлдан ўтиб кетаётган 18 ёшли йигит уни қутқариб қолган.
«Ариққа қараб кетаётгандим, қизни кўриб, зудлик билан сувга тушиб, уни олиб чиқдим. Орқасини ўгириб, белини ишқаладим ва ичидаги сувини чиқариб ташладим. Шундан сўнг, қизни шифохонага олиб бордик», — дейди қизалоқни қутқариб қолган йигит.
Қизнинг отасинининг айтишича, у уйида иш қилаётгани сабаб қизи сувга тушиб кетганини билмай қолган.
«Қарасам, қизим йўқ. Ариқ бўйига югуриб бориб, кўрсам «бетон» хўл экан. Шундан ариққа тушиб кетганини тушундим. Етиб келгунимча, қўшни бола қутқариб қолибди. Раҳмат шу маҳалладагиларга. Шифохонага олиб бориб, икки соатлик шифокор кўригидан сўнг, қизим ўйнаб-кулиб чиқиб келди», — дейди қизнинг отаси.
Қизни қутқариб қолган Юсуфбек Тожибоев туман ФВБ ходимлари томонидан тақдирланган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter