Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ИИВ Андижондаги ҳодиса тафсилотларини маълум қилди

ИИВ Андижондаги ҳодиса тафсилотларини маълум қилди

Фото: ИИВ ахборот хизмати

Избоскан тумани, Пойтуғ шаҳрида поезд рельсдан чиқиб, зовурга тушиб кетгани хабар қилинганди. ИИВ ахборот хизмати ҳодиса тафсилотларини маълум қилди.

Қайд этилишича, 2019 йил 12 декабрь куни соат 11.10 ларда Пайтуғ темир йул бекати бошлиғи А.Усмоновнинг телефон орқали берган хабарига кўра, бугун соат 07:30 ларда Қозоғистон Республикасидан 13 та ярим очиқ вагонларда «ОООТА Миниралс» МЧЖ номига кўмир маҳсулотлари келтирилган.

Пайтуғ темир йўл бекатининг 7-йўлига қўйилган ва кўмир маҳсулотлари тушириб бўлингандан кейин вагонларнинг ғилдираклари тагига темир йўл башмаклари маҳкамланмаганлиги сабабли, ушбу ярим очиқ бўш вагонлар паст томонга ҳаракатланиб кетиши натижасида 63080675-сонли ярим очиқ бўш вагон темир йўлнинг чап томонидаги ариққа тушиб кетган ва 60745015-сонли ярим очиқ бўш вагоннинг олди ғилдираклари темир йўл изидан чиқиб кетган.

Ҳодиса натижасида тан жароҳати олганлар йўқ.

Ҳозирда қўшимча суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг