Икки аёл суд раиси қабулида бақир-чақир қилди

Фуқаролик ишлари бўйича Шайхонтоҳур туманлараро суди раисининг қабулига келиб, раисга шарт қўйган икки аёлга оид маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш юзасидан маълумот берилди.
Қайд этилишича, Жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман судида видеоконференцалоқа воситасида Маъмурий жавобгарлик тўғрисдаги кодекснинг 183-модда (майда безорилик) да назарда тутилган ҳуқуқбузарликларни содир этган Ш. К. (1969 йилда Тошкент шаҳрида туғилган) ва М. А. (1996 йилда Тошкент шаҳрида туғилган) га оид маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш кўриб чиқилди.
Иш ҳужжатларига кўра, М. А. ҳамда Ш. К. фуқаролик ишлари бўйича Шайхонтоҳур туманлараро суди раисининг қабулига келиб, олдиндан ўзлари томонидан киритилган хусусий ажрим билан боғлиқ масалани ҳал қилиб бериш важи остида, баланд овозда бақир-чақир қилган. Мазкур аризани иш ҳужжатларидан тортиб олиб, кўчмас мулкка нисбатан қўйилган таъқиқни тезда олиб ташлашни, акс ҳолда хонадан чиқмасликларини айтиб, жамоат тартибини ва фуқароларнинг осойишталигини бузганлиги юзасидан тегишли тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилган.
Эълон қилинган суд қарорига кўра, М. А. ва Ш. К. Маъмурий жавобгарлик тўғрисдаги кодекснинг 183-моддасида назарда тутилган хуқуқбузарликни содир этганликда айбли деб топилди.
Маъмурий жавобгарлик тўғрисдаги кодекснинг 33-моддасини қўллаб, ҳар бирига базавий ҳисоблаш миқдорининг бир ярим баравари миқдорида жарима жазоси тайинланиб, давлат фойдасига ундирилиши белгиланди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter