Жазирама иссиқ ерусти метроси ҳаракатига таъсир қилди

Тошкент метрополитени маъмурияти об-ҳаво кескин исиши сабабли кундузги вақтда ер усти линияларида поездлар тезлиги пасайтирилишини маълум қилди.
«Ҳаво ҳарорати кескин кўтарилиши натижасида, харакат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида, поездлар Тошкент ер усти Халқа йўлида соат 18:00гача соатига чегараланган тезлик (30-35 км/соат)да ҳаракатланади», – дейилади расмий билдиришда.
Ушбу чеклов қанча вақтга амал қилиши ҳақида маълумот берилмаган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter